Пахтаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Акрамов Иқболжон Ўктамжон ўғли тайинланди.

Иқболжон Акрамов 1991 йилда Андижон вилояти Пахтаобод туманида таваллуд топган. 2014 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Иқболжон Акрамов 2023 йил 8 июлдан Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Акрамов Иқболжон Ўктамжон ўғлини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.
ПАХТАОБОД ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ